Линклар

logo-print

Таниқли Ҳолливуд актёри ўзбек киносида суратга тушди


Ўзбеккино режиссëри Рустам Сагдиев Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд билан.

Ўзбеккино режиссëри Рустам Сагдиев Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд билан.

"Кариб денгизи қароқчилари", "Муқаддас замин" каби Ҳолливуд фильмлари, “Қуртлар водийси: Ироқ”, “Муқаддас замин" каби турк сериаллари орқали танилган актёр Гассан Массуд илк бор ўзбек киносида суратга тушди. Массуд таниқли режиссёр Рустам Сагдиев суратга олаётган "Барон" фильмида роль ижро қилди.

"Сотқин" фильми билан танилган Рустам Сагдиевнинг Озодликка билдиришича¸ Ҳолливуд юлдузи иштирок этган фильмни суратга олиш жараëни Истанбулда ниҳоясига етган.

Унга кўра¸ "Барон" фильми марказида саргузашт ва нашавандлик таназулидан иборат инсоний драма туради:

- Биз бу фильмда наркотрафик жаллобларининг пул топиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслиги ҳақида ҳикоя қилдик. Бу фильм наркотик ташиш каби глобал муаммога кенгроқ ва чуқурроқ маънода ўткир назар ташлашни ўз олдига мақсад қилди. Табиийки, фильмда жаҳонда танилган актёрлар ижроси унинг дунёдаги кўп давлатларда обрўсини оширади. "Барон" – биргина режиссёр иши эмас, бу фильм устида жуда катта ижодий жамоа тер тўкмоқда. Гассанга келсак, актёр сифатида у менга ёқади. Тошкентдан борган девзира гуручдан ош қилиб берсак, иштаҳа билан еди. Умуман, Гассан Массудни ўзбеклар ва Ўзбекистон ҳақидаги фикри ижобий¸ дейди Рустам Сагдиев.

Унинг илова қилишича, "Барон" киносидаги ролга Ҳолливуд актёрининг характери ва ташқи кўриниши жуда мос тушган.

- Муҳими, Ҳолливуд фильмлари орқали танилган машҳур юлдуз таклифимизни рад этмай, "Барон"да рол ижро этишга розилик берди. Ўйлайманки, янги картинам киномухлислар ишончини оқлайди, дейди кинорежиссёр.

Унинг маълум қилишича, "Барон" фильмининг тақдимоти шу йил кузда бўлиши кутилмоқда.

Асли суриялик кино юлдузи, Гассан Массуд, Финляндия ва Германияда таҳсил олган. Сўнгра ватани Сурияга қайтиб, Театр санъати мактабини тугатиб, шу даргоҳда 10 йил дарс берган.

Гассан Массуд “Муқаддас замин” (Салоҳиддин), “Қуртлар водийси: Ироқ” (Абдураҳмон Холис Каркуки), “Кариб денгизи қароқчилари: дунёнинг охири” (Капитан Амманд), “Умар ибн ал-Ҳаттоб” (сериал, Абу Бакр), “Кўчиш: Худолар ва Шоҳлар” (Рамзеснинг катта вазири) каби машҳур фильмлар жой олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG