Линклар

Халқаро миграция ташкилотининг 4 август куни билдиришича, жорий йилда Ўртаер денгизида икки мингдан ошиқ муҳожир чўкиб ҳалок бўлган.

Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга ошгани айтилмоқда.

Ташкилот матбуот котиби Итаи Виррининг Женевада журналистлар билан ўтган анжуманда маълум қилишича, жорий йилда Ўртаер денгизидаги кемалардан 188 минг киши қутқарилган.

Уларнинг 97 минг нафари Италияга, 90,5 минг нафари Грецияга йўл олган бўлган.

Ўртаер денгизида кемаларда чўкиб кетганларнинг аксари Ливиядан Италиянинг Сицилия оролига сафар қилганлардир.

XS
SM
MD
LG