Линклар

Борис Немцовнинг қизи Польшада "Бирдамлик" мукофоти билан тақдирланди


Жанна Немцова

Жанна Немцова

Россиялик мухолифат сиёсатчиси, марҳум Борис Немцовнинг тўнғич қизи инсон ҳуқуқлари ва демократияга курашгани учун Польшада 1,1 миллион долларлик пул мукофоти билан тақдирланди.

31 ёшли Жанна Немцовага Лех Валенсанинг “Бирдамлик” мукофоти 4 август куни Варшавадаги тантанали маросимда топширилди.

Тадбирда Польшанинг амалдаги президени Бронислав Камаровски ҳамда мамлакатнинг собиқ етакчиси Лех Валенсанинг ўзи иштирок этди.

“Бирдамлик” мукофоти Польшанинг Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъсис этилган.

Ўтган йили қримтатарларнинг миллий етакчиси Мустафо Жамилёв ушбу нуфузли мукофотга лойиқ деб топилган эди.

Жанна Немцова жорий йилнинг 27 февралида отаси Кремль ёнида отиб кетилганидан сўнг Россияни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Немцова отасининг ўлими юзасидан текширувлар олиб борганида Россияда унга нисбатан тахдидлар бўлганини айтади.

XS
SM
MD
LG