Линклар

Россиянинг Хабаровск вилоятида 5 август куни икки йўловчи ташувчи автобуснинг тўқнашиб кетиши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, автоҳалокат Хабаровск—Комсомольск-на-Амуре трассасининг 125 километрида рўй берган.

Воқеада камига 60 киши жароҳат олган, уларнинг олти нафари оғир аҳволда.

Айни дамда автоҳалокат рўй берган жойда ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва тез ёрдам шифокорлари иш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG