Линклар

Туркия Сурияга ўтмоқчи бўлган 12 ўзбекистонликни ватанига қайтарди


Сўнгги ярим йил ичида Туркия маъмурлари террористик ташкилотлар сафларида туриб жангларда иштирок этиш учун Сурияга ноқонуний ўтишга уринган 12 ўзбекистонликни депортация қилди, деб хабар қилди Россиянинг Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги расмийсига таяниб.

Вазирлик вакилининг айтишича, Сурияга отланганларнинг кўпчилиги, улар орасида Россия, Қозоғистон ва МДҲга аъзо бошқа мамлакатлардан ҳам бор, бу мамлакатга Туркия орқали ўтмоқда, июлда турк маъмурлари Ўзбекистоннинг уч фуқаросини Сурияга тегишли ҳужжатларсиз ўтишга уринган пайтда қўлга олган.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги расмийси фикрича, радикал гуруҳлар аъзолари Сурияга юбориш учун одам ёллар экан, руҳий таъсир ўтказиш усулларидан фойдаланмоқда. “Улар ёлланувчиларга меҳнат муҳожири, қора ишчи, деган пастарин номдан қутулиб, чин мужоҳид, жиҳод жангчисига айланишни таклиф қилмоқда”, деган вакирлик вакили.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур “Исломий давлат” гуруҳи сафида 200 ўзбекистонлик жанг қилаётгани тўғрисида маълумотлар борлигини жорий йил мартида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG