Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:26

1 август куни Андижонда аксилтеррор машқлари ўтказилгани маълум бўлди


Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистондаги айрим ахборот воситаларига кўра, жорий йилнинг 1 августида Андижон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 45605- ҳарбий қисмда ҳамкорликдаги режа асосида Мудофаа вазирлиги, Андижон вилояти ИИБ, ФВБ ва мутасадди ташкилотлар иштирокида, замонавий таҳдидларининг олдини олишга қаратилган тактик ўқув машғулотлари ўтказилган.

Машғулотлар режасига кўра, ҳарбий қисмда реал воқеликка яқинлаштирилган 3 босқичли: террористик ҳужумларни бартараф этиш, фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш ва ёнғин хавфини бартараф этишга қаратилган тактик амалий машғулотлар ўтказилган.

1 август куни Андижон гарнизонида қандайдир портлашлар юз бергани тўғрисида Озодлик радиоси 2 август куни хабар берган эди.

Ўшанда Озодлик Андижон шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар ва вилоят Мудофаа бошқармалари билан боғланган, лекин тилга олинган идоралар вакиллари шаҳарда ҳарбий ўтказилганидан бехабарлигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG