Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:14

Оқсаройни Кўксарой билан боғлайдиган йўл таъмири бошланди


Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги марказий йўллардан бири - Мирзо Улуғбек шоҳкўчасини реконструкциялашга доир фармойиш бергани тўғрисида, йўл таъмири Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон пойтахтида 2016 йили ўтказиладиган саммитигача битиши лозимлиги тўғрисида Ўзметроном сайти хабар қилди.

Сайт бу янгиликни мана бундай шарҳлаган: ”Давлат раҳбарининг автомобилларидан иборат кортеж бир кунда икки марта ўтадиган йўлни кенгайтириш тўғрисидаги қарор Тошкентни бир йилнинг ичида Астана, уфа ёки Пекинга айлантиришнинг имконсизлиги билан боғлиқ. Ягона имконият чет эл делегацияларининг кўзини бўяш, шаҳарнинг ҳеч йўқ битта кўчасига яхши асфальт ётқизилганини кўз-кўз қилишдир”.

Айтилишича, Мирзо Улуғбек кўчасини кенгайтириш баҳона бу кўчадан трамвай линияси олиб ташланмоқда, бу йўлни кесиб ўтувчи бошқа йўллар тўсилмоқда, иморатларнинг кўча томони ўзгартирилмоқда.

XS
SM
MD
LG