Линклар

Россияда озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки партияси йўқ қилинди


Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати -“Россельхознадзор”нинг маълум қилишича, Европа Иттифоқидан қалбаки ҳужжатлар билан олиб кирилгани тахмин қилинаётган чўчқа гўшти йўқ қилинди.

Россельхознадзор матбуот котиби Юлия Меланога таяниб, Новости агентлигининг хабар қилишича, йўқ қилинган чўчқа гўшти Россия ҳудудига Бразилия сертификати билан апрелда олиб кирилган.

Украинага қарашли Қримни аннексия қилгани ҳамда Украина шарқидаги сепаратчиларни қўллаб-қувватлагани учун Ғарб давлатлари Россияга қарши жазо чоралари қўллаган, Москва эса, бу чораларга жавоб ўлароқ Ғарб давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини тақиқлаб қўйган эди.

Лекин Россия чегара хизматидаги коррупция туфайли ҳамда Россиянинг иттифоқчилари қўллаётган турли схемалар ёрдамида озиқ-овқат импорти Кремль истаганчалик қисқаргани йўқ.

Путин 22 июлда имзолаган фармонга биноан, жорий тақиққа хилоф равишда Россияга олиб кирилган ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулоти мамлакат бўйлаб 6 августдан бошлаб йўқ қилинади: ёндирилади, бульдозерлар билан бостирилади, чиқиндихоналарга ташланади.

Путиннинг фармонини кремлпараст таҳлилчилар мамлакат ишлаб чиқарувчисини ҳимоялаш чораси, деб баҳоласа, унинг танқидчилари фармонни ҳеч қандай мантиққа ётмайдиган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бемаънилик, деб баҳоламоқда.

XS
SM
MD
LG