Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:09

Афғонистонда 35 яшар аёл бирданига 5 ўғил туғди


Врачларга кўра, бирданига 5 фарзанд тўраган аёл асли Афғонистоннинг Самангон вилоятидан. Балх вилоятидаги касалхона бош врачининг Озодлик радиоси Афғон хизматига айтишича, аёл ва унинг янги чақалоқлари аҳволи барқарор. Бешалови ҳам ўғил чақалоқларнинг вазни меъёрга етмайди, лекин бу бир неча бола бирданига туғилганда кузатиладиган ҳолатдир.

Врачларнинг айтишича, чақалоқлар ўтган дам олиш кунларида Самангон вилояти, Ҳазрат Султон тумани касалхонасида дунёга келган ва сўнгра сифатлироқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун улар Балх вилоятидаги минтақавий госпиталга кўчирилган.

Беш эгиз чақалоқнинг бир опаси ва бир акаси борлиги хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG