Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:01

Ўшда Озодлик мухбирини номаълум шахслар калтаклади


Идирис Исаков
Идирис Исаков

Ўш шаҳар прокуратураси тергов бўлими ходими Улукбек Омурзаков Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Идирис Исаковга ҳужум қилган йигитларни танимаслиги тўғрисида баёнот берди.

Чоршанба куни Азаттиқ радиосининг Ўшдаги мухбири Идирис Исақовни икки номаълум шахс калтаклаб кетди.

Мухбирнинг айтишича, у соат 13.30 ларда шаҳарнинг Ленин кўчаси бўйлаб кетаётган пайтда унинг олдини учта автомашина тўсган. Машиналарда ўтирган йигитлар Исаковдан бир четга чиқиб туришни, тўй кортежига йўл беришини талаб қилган. Журналист талабни бажармаган ва шунинг учун калтакланган.

Исаковнинг айтишича, уни калтаклаганлардан бири ўзини шаҳар прокуратураси ходими Улукбек Омурзаковнинг тутинган ўғлиман, деган. Журналист видеога олишни бошлаган пайтда ҳужум қилган йигитлар воқеа жойидан қочиб кетган.

XS
SM
MD
LG