Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:41

Франция Россияга 1.3 миллиард доллар товон тўлади


Франция "Мистраль" русумли вертолет ташувчи икки кемани сотиш ҳақидаги битимни бузгани учун Россияга бир миллард ерводан кўпроқ товон пули тўлади.

"Коммерсант" газетаси хабарига кўра, товон пули Россия банкларидан бирига ўтказилган.

5 августда Россия ва Франция президентлари Москвага "Мистраль" русумидаги икки кема олди-сотдиси ҳақидаги битимни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Келишувга кўра, "Владивосток" ва "Севастополь" кемалари Францияда қолади.​

Қиймати 1 миллиард 300 миллион долларга тенг битим 2011 йилда имзоланган эди.

Бироқ, ўтган йили Париж ЕИ санкциялари рамкасида Россияга корабль етказиб бермаслигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG