Линклар

logo-print

Украина собиқ президенти Виктор Янукович 11 август куни мамлакат Бош прокуратурасига сўроққа чақирилди.

Чақириқ қоғози Украина ижроия ҳукуматининг расмий газетаси "Урядовой Курьер"да нашр қилинган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Виктор Янукович Бош прокуратурага "жиноий ишда тергов ўтказиш учун" чақирилган.

Аввалроқ Янукович адвокатлари у Украина ҳуқуқ-тартибот органларига масофадан туриб видео воситасида жавоб беришга тайёр эканини айтишган, бироқ Бош прокуратура бу таклифни рад этганди.

2014 йил февралида ҳокимиятдан четлатилган Виктор Януковичга қарши давлатга хиёнат айблови дохил бир нечта жиноий иш қўзғатилган.

Собиқ президент Россиядан бошпана олган.

XS
SM
MD
LG