Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:14

Рейсдан тушиб қолдирилган ўзбеклар 6 кундан бери Ростов аэропортида тунамоқда


Россиянинг Ростов-Дон шаҳар аэропортида олиб борилган рейд давомида 12 нафар Ўзбекистон фуқароси учоқдан тушиб қолдирилди ва турли важлар билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Рейсдан қолган муҳожирлардан бирининг Озодликка тақдим этган фото ва видеотасвирлардан жаримага тортилган ва Россиядан 10 кун ичида чиқиб кетиши белгилаб берилган ўзбекистонликлар ночор аҳволда аэропортнинг ўзида қолаётганини кўриш мумкин.

Ростов-Дон шаҳрида жойлашган халқаро аэропортда 2015 йилнинг 31 июлидан 3 августига қадар ФМС ва чегара назоратчилари билан ҳамкорликда махсус амалиёт олиб борилди.

Учоқдан тушиб қолдирилган ўзбекистонликлар
Учоқдан тушиб қолдирилган ўзбекистонликлар

Унинг натижасида Ростов-Дон - Тошкент йўналиши бўйича учаётган самолётларга чиқаётган 12 нафар ўзбекистонлик йўловчи рейсдан тушиб қолдирилди.

Бу ҳодиса ҳақида Озодликка қўшимча маълумот берган Давронбек бир кун олдинги рейсдан ҳам 12тача одам қолдирилгани айтиб берди:

Ўзбеклар аэропорт ташқарисида тунамоқда
Ўзбеклар аэропорт ташқарисида тунамоқда

- Тошкентга учаётган эдик. Мен 31 июль куни соат 4:00да уйга учиб кетгани аэропортга келдим. Ҳар сафаргидек, “Документни ичига бир – икки минг сўм пул тиқиб, берсанг ўтказишворади”, деди ўша ердаги боллар. Патентимни кўрсатдим, ойма-ой тўлаганимни кўрсатдим.

Улар “Йўқ, сени документинг эски! Сени документинг эски”, деб менга ухшаганлардан яна 12 тасини тушириб қолдирди. Орамиздаги боллардан бирининг ҳақиқатан икки кун регистрация ўтиб кетган экан. Кечаги учиш рейсидан яна 12тача одам қолдирилган экан. Улар ҳозир ҳаммаси аэропортда ётишибди, фақат ичкарида эмас ташқарида, дейди муҳожир йигит.

Давронбек самолётдан қолдирилганлар маъмурий жавобгарликка тортилганини гапирди.

Муҳожир йигит тақдим этган видеода рейсдан қолдирилган бир гуруҳ ўзбекистонлик “Газель” микроавтобусига зич бостирилиб, судга олиб кетилаётган телефонга олинган видеотасвирни кўриш мумкин.

Ўзбекистонга учаëтган самолëтдан тушириб қолдирилган муҳожирлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00

У ўзбеклар орасида миграция қонунларини бузганлару бузмаганлар бўлишига қарамасдан, Ростов-Дон шаҳридаги Первомайский суд ҳаками ҳамага бир хил жазо қўллаганини айтади.

У суд, полиция ва миграция ходимлари ўзбек муҳожирларига ўта қўпол муносабатда бўлди, дейди:

Муҳожирлар Ростов-Дон шаҳар судида
Муҳожирлар Ростов-Дон шаҳар судида

- Ҳозир яна суд залига олиб боришди. Суд залида худди ҳайвонларни қўйворгандек ҳамма сумкаларини кўтариб у ёғдан бу ёққа юрибди. Ҳаммага бир хил қарор чиқарди: 2 минг рубльдан жарима ва ўн кун ичида Россиядан чиқиб кетиш шарти. Ҳозир яна аэропортга келяпмиз. Аэропортда билетимизни устига 6-7 минг пул тўлаб, 7 числога, жума кунига ўзгартирдик. Мана бу 12 киши кўчада қолди – нима еяпти, нима ичяпти?! Егани-ичгани пуллари йўқ! Аэропортда ётишибди, ака. Қарийб бир ҳақта кўчада ётишига тўғри келяпти. “Сизлар нарушать қилдиларинг - бўлди”, деди судья мен берган саволга, дейди фарғоналик Давронбек.

Олинган сўнгги хабарларга кўра, 31 июль куни Тошкентга кетаётган учоқдан тушириб қолдирилган ўзбек муҳожирлари 7 августда учадиган рейсга чипта олган.

Қарийб бир ҳафтадан бери аэропорт атрофида тунаётган ва чорасиз қолган Ўзбекистон фуқароларидан бирор идора ёки ташкилот расмийси хабар олмагани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG