Линклар

Афғонистон пойтахтидаги ҳукумат биноси олдида бомба ўрнатилган машинанинг худкуш тарафидан портлатилиши натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий полициячиларга кўра, 7 август куни тонгда рўй берган воқеада 128 киши жароҳат олган.

Reuters ахборот агентлиги Ғарб давлати хавфсизлик ходимига таяниб ўлганлар сони 15 кишига етгани ҳақида хабар берди.

Айни дамда ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Маҳаллий аҳоли вакиллирининг айтишича, портлаш Афғонистоннинг Миллий армия разведкасига қарашли база олдида рўй берган.

Бомбанинг кучи катта бўлганидан воқеа жойидан бир неча километр узоқликда бўлган уйларнинг ойналари синиб кетган.

Шифокорлар жароҳат олганларнинг кўпи касалхоналарга пиёда келгани, улар орасида аёллар ва болалар кўплигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG