Линклар

logo-print

ЕХҲТ маълумотига кўра, сўнгги бир йил мобайнида Украина - Россия чегарасидан "Юк-200" ёзуви билан йигирмадан зиёд машина ўтгани қайд қилинган.

ЕХҲТнинг Ростов вилоятидаги кузатувчилар миссияси раҳбари Поль Пикарнинг айтишича, тобутлар ортилган "Газель" машиналари "Гуково" ва "Донецк" чегара постларидан ўтган.

Пикар автомобилларнинг барчасида "Юк-200" ёзуви бўлгани, бироқ ЕХҲТ ходимлари машиналарда ҳақиқатдан ҳам жасадлар бор-йўқлигини аниқ билмасликларини таъкидлади.

"Юк-200" ортилган машиналар Украинадан Россияга ёки аксинча Россиядан Украина томонга ўтган.

Шунингдек, Пикарга кўра, 2014 йилнинг 1 сентябридан жорий йил 4 августига қадар 21 мингдан зиёд киши ҳарбий кийимда чегарадан ўтгани аниқланган.

XS
SM
MD
LG