Линклар

Бокуда журналист Хадича Исмоилованинг маҳкамаси бошланди


 Журналист Хадича Исмоилова.

Журналист Хадича Исмоилова.

Бугун Бокуда Озодликнинг Озарбайжондаги мухбири бўлган Хадича Исмоилова устидан маҳкама жараёни бошланди.

Суд зали ўнлаб фаоллар, журналистлар билан тўлгани, дипломатик корпусларнинг вакиллари суд залига сиғмай қолгани хабар қилинди.

Исмоилова иши бўйича дастлабки тинглов 24 июль куни бўлиб ўтганди.

Етти ойдан зиёд вақтдан бери ҳибсда қолаётган Хадича Исмоилова туҳмат¸ солиқ тўлашдан бўйин товлаш¸ ноқонуний бизнес билан шуғулланганлик ва ваколатларини суистеъмол қилишда айбланмоқда.

Хадичанинг ҳибсга олиниши унинг журналистик фаолиятида мамлакат амалдорлари билан боғлиқ коррупция ҳолатларини ошкор қилиб келгани билан боғланади.

Хадича мақолаларида Озарбайжон ҳукмрон элитаси ичидаги қариндош-уруғчилик ришталари ва олий даражадаги¸ хусусан¸ биринчи оила аъзолари орасидаги коррупцияга бағишланган эди.

Уни бу йўлдан қайтаришга бўлган жирканч уринишлар – унинг интим ҳаëти акс этган видеороликни ëйинлаш¸ унга қарши туҳмат ва таҳдидлар иш бермаганидан сўнг¸ озарий ҳукумати ўтган йилнинг 5 декабрь куни Хадичани узундан узун айблар бўйича ҳибсга олди.

Хадичанинг қамалиши халқаро майдонда жиддий норозиликка сабаб бўлиб келмоқда. Дунëнинг етакчи матбуот нашрлари унинг қамалишини Озарбайжондаги сўз эркинлигига қарши репрессия сифатида талқин этмоқда.

XS
SM
MD
LG