Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:32

Ўзбекча стриптиз қандай бўлади ?


Ўзбекистонда “ярим-яланғоч” кийиниб, саҳнага чиққан ашулачилар танқиди ортидан “ Тунги клубларни тартибга солиш” тадбирлари бошланди. Озодлик манбалари бу холатни Ўзбекистонда маданиятни назорат қиладиган Бош вазир ўринбосари тайинлангани билан изоҳлашди. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида маданиятни рамкага солиб стриптизни ўзбекчалаштириш зарурми¸ деган савол жавобини муҳокама қилдик.

Кечган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги “Аlterego”, “Патайя”, “Джовани”, “Шахристан” ва “Ниагара” тунги клубларида август бошида ИИБ ходимлари тарафидан рейдлар ўтказилиб, 30 нафар фоҳиша ва изнсиз ишлаëтган 20 стриптиз тушадиган раққоса қўлга олинди.

Воқеани ўрганар экан, Озодлик Ўзбекистонда фаолият юритаëтган тунги клублар ва рақс майдончаси бор ресторанларга Ўзбекистон ИИВ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика бошқармаси ҳамда Республика Маънавият маркази раҳбарлари имзоси билан махсус йўриқнома жўнатилгани аниқлади.

Бу йўриқномага кўра¸ раққосалар Ўзбекистонда шаклланган маънавий қадриятларга зид либослар киймасдан¸ маънавиятга уйғун рақсга тушиши керак.

Ўзбекча стриптиз қандай бўлади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:10 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG