Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:02

"Ғиждувонда ишлаб чиқарилган ручка тест пайти панд берди"


OzodMikrofonга сим қоққан Бухоро Юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига ҳужжат топширган Шарифжон исмли абитуриент 1 август кунги кириш имтихони пайти Давлат тест маркази ходимлари берган ручка деб ўқишга киролмай қолишидан чўчиётганини айтади.

- Ўша куни ҳамма ичкарига қиммат ручкаларни олиб кирди. Ручкаларни олиб қўйди ва ўрнига Ғиждувонда ишлаб чиқарилган 200 сўмлик ручкани берди. Ҳамма шуни ишлатиши шартлигини айтишди. Бу ручка ўзига яраша экан. Бирданига саккиз киши шикоят қилди. Мен ҳам шикоят қилдим. Чунки жавоб хатларини белгилаганда тешиклар бўлди. Фақат менда эмас бошқаларда ҳам тешиклар бўлди. Бошқалари варақани орқасига паспортини қўйиб белгилади. Қолганларникида ҳаммасиники тешик. ДТМ ходимларига айтсак, улар эса “узр, узр” деб, яна шунақа ручкани беришди. Агар ҳисоблаш машинаси 0 балл чиқарса демак бу бекорга эмас, - дейди Шарифжон.

Абитуриентнинг ишонишича, агар тест жавоб варақасида тешик бўлса ҳисоблаш машинаси 0 чиқариб бериши мумкин ва ўтган йили шундай холатлар кўп бўлган:

- Ўтган йили бир танишимда шундай бўлган. Жавоб варақаси тешилгани сабаб 0 чиқариб берган. ДТМга шикоят қилди, натижа бўлмади. Менимча буни улар пул берганларга йўл очиб бериш учун атайлаб қилишади. Ҳаммаси коррупция билан боғлиқ. Кимлардир телефонларни бемалол олиб ўтади, кимларгадир ўзларини ручкасидан фойдаланишга рухсат беришмайди. Агар тест натижалари 0 чиқса мен бу ҳақда Давлат тест марказига шикоят қилмоқчиман, - дейди бухоролик Шарифжон.

Давлат тест марказидагилар тест натижалари эълон қилинганидан сўнг қайсидир абитуриент норози бўлса уларни шикоятлари қабул қилинишини айтишди.

- Натижалардан шубҳаланган абитуриентлар тест натижалари эълон қилинганидан сўнг ёзма равишда бизга шикоят қилишлари мумкин ва биз уларни кўриб чиқамиз, - деди ДТМ мулозимларидан бири.

******************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG