Линклар

logo-print

Бағдод расмийлари ИД Мўсулда 2 мингдан зиёд одамни қатл этганини иддао қилмоқда


“Исломий давлат” гуруҳи ўтган йили Мўсулни ишғол қилган пайтда бу ҳудудда ўзлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган 2070 нафар кишини ўлдирган. Бу ҳақда Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Убайдий вазирлик сайтида 7 август куни эълон қилинган видеомурожаатда билдирди.

Ироқ парламенти спикери Салим ал-Жабурий эса бу қирғинни “қатлиом”, деб атади.

Гувоҳларга кўра, “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари ўша пайтда мақтуллар исмлари қайд этилган рўйхатни тарқатиб юрганлар. Улар қурбонларни “Исломга зид ғояларни тарқатувчилар”, дея айблаганлар.

Гуруҳ жангарилари томонидан қатл этилганлар орасида полициячилар, собиқ армия зобитлари, маҳаллий амалдорлар, ҳуқуқшунослар, журналистлар, шифокорлар ва ҳуқуқ фаоллари борлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG