Линклар

Рус зобити Озодлик мухбирларининг Душанбедаги суд залида суратга олган видеоматериалини олиб қўйди


Рус ҳарбийлари иши кўрилаётган суддан лавҳа, Душанбе, 2015 йил 7 августи.

Рус ҳарбийлари иши кўрилаётган суддан лавҳа, Душанбе, 2015 йил 7 августи.

Душанбеда Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси икки ҳарбийси устидан бўлиб ўтган судда мазкур базанинг зобитлари Озодлик радиоси тожик хизмати мухбирларини таҳқирлаб, улардан суд залида олинган видеоматериалларни олиб қўйди.

Тожикистондаги Россия базаси полковниги 7 август куни Озоди радиоси мухбирлари Абдулло Ашуров ва Амриддин Олимга: “Радиостанциянгиз ҳарбий базамиз обрўсини тўкадиган хабарларни ёйинлаяпти”, дея ёзғирган.

Журналистлардан видеоматериални тортиб олган рус зобити уни Россия Федерал хавфсизлик хизмати текширувидан кейин қайтариб беришини билдирган.

Орадан бирор соат ўтгач, Озоди радиоси журналистлари суратга олган видеоматериалларнинг бир қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлганлар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тожикистонлик таксистни ўлдирганликда гумонланган рус ҳарбийлари устидан суд 4 август куни бошланганди. Озодликнинг тожик хизмати мухбирлари суд ҳақида лавҳа тайёрлаш учун судья Дмитрий Норвинддан изн олган эдилар.

XS
SM
MD
LG