Линклар

Рейтер агентлигининг хабар қилишича, энергетика соҳасида фаолият юритувчи ва санкция жорий қилинмиш Россия корхоналари рўйхатига эндиликда “Газпром”нинг Охота денгизида жойлашган Жанубий Киринск газ-конденсат кони ҳам киритилди.

30 июль куни АҚШ россиялик ва украиналик бир неча фуқаро ва корхоналарга нисбатан янги санкциялар жорий қилганди.

Июнь ойида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар муддатини кейинги йилнинг 31 январигача узайтирган ва буни Украинадаги зиддиятни бартараф қилиш бўйича Минскда эришилган шартнома шартлари Россия томонидан тўла бажарилмаётгани билан изоҳлаганди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга нисбатан илк санкцияларни 2014 йил мартида жорий қилган. Санкциялар киритилишига Россия томонидан Қрим яриморолининг аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги қуролли тўқнашувда россиялик ҳарбийларнинг иштирок этаётгани асос бўлганди.

XS
SM
MD
LG