Линклар

logo-print

Россия-Грузия ҳарбий тўқнашувига 7 йил тўлди


Рус истилосига қарши норозилик билдираётган грузиялик намойишчилардан бири.

Рус истилосига қарши норозилик билдираётган грузиялик намойишчилардан бири.

Бугун Россия ва Грузия ўртасида содир бўлган ҳарбий тўқнашувга 7 йил тўлди. Расмий Тбилиси мустақиллик эълон қилган Жанубий Осетия ва Абхазия устидан назорат ўрнатишга уринганидан кейин 2008 йили 8 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Грузияга бостириб кирганди.

Мустақил манбалардан олинган, бироқ тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўша пайтдаги тўқнашувларда мингга яқин одам қурбон бўлган.

5 кунлик уруш натижасида Россия Грузияга қарашли бўлган Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиб, бу ҳудудлардаги ўз ҳарбий базаларига қўшимча қўшин ва қурол-аслаҳа киритганди.

Россия, Венесуэла, Никарагуа ва Наурудан ташқари дунёдаги барча давлатлар бу ҳудудларни Россия томонидан ишғол қилинган Грузия ҳудуди, деб билади.

Дипломатик алоқалар узилганига қарамай, 2012 йил охирида Россия ва Грузия савдо-иқтисодий ва гуманитар масалалар бўйича мулоқотни тиклашга муваффақ бўлган.

Грузиянинг ҳудудий яхлитлигига келсак, бу масала 2008 йил октябридан бери Кавказда хавфсизлик ва барқарорлик бўйича Женева мунозараларида муҳокама қилиб келинади. Бу музокаралар Грузия, Россия, Абхазия, Жанубий Осетия ҳамда БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва АҚШ делегациялари иштироки ўтади.

XS
SM
MD
LG