Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:53

Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллари узоқ муддатли қамоққа ҳукм этилди


Тошкент суди Қудрат Шоазизов ва Умид Мирзаевларни таниқли ўзбек диктори Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда айбдор топиб, узоқ муддали қамоққа ҳукм этган.

Қудрат Шоазизов 14 йилга, марҳум Раҳматилла Мирзаевнинг ўғли Умид 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг суҳандони Раҳматилла Мирзаев жорий йил 2 март куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида, ўз уйи олдида ўлдириб кетилган эди.

Унинг танасида кўплаб пичоқ излари аниқланганди. Маҳкама жараёнида Умид Мирзаев қотилликка алоқаси бўлмаганини ва тергов жараёнида қийноққа солинганини айтган.

Раҳматилла Мирзаев узоқ йиллар Ўзбекистон телеканалининг "Ахборот" дастурида, қатор мусиқий кўрсатувлар ва концертларга сухандонлик қилган.

XS
SM
MD
LG