Линклар

Украина россиялик санъаткорлар “қора рўйхати”ни эълон қилди


Украина Маданият вазирлиги мамлакат хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган россиялик санъаткорлар номи киритилган “қора рўйхати”ни эълон қилди.

Янгиланган рўйхатда Михаил Боярский ва Сергей Безруков номлари бор.

Шунингдек, Григорий Лепс, Иосиф Кобзон,Валерия, Николай Расторгуев, Олег Газманов каби қўшиқчилар, Михаил Пореченков, Иван Охлобыстин каби актёрлар ҳам рўйхатга кирган.

Мазкур “қора рўйхат”дан Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардье, актёрлар Олег Табаков, Алексей Баталов, америкалик режиссер Оливер Стоун, актер Стивен Сигал, сербиялик режиссер Эмир Кустурицалар номлари ҳам жой олди.

Вазирликнинг билдиришича, мазкур рўйхатга кирган россиялик санъатчиларнинг концертлари, улар иштирокидаги филмлар прокати мамлакатда тақиқланади.

Ўтган ой Украина Маданият вазирлиги “қўрқмасдан ҳақиқат ёнини олган” хорижлик санъаткорларнинг “оқ рўйхати”ни эълон қилган эди.

34 санъатчининг номи кирган рўйхатда россиялик хонанда Андрей Макаревич етакчилик қилмоқда.

“Машина времени” гуруҳи солистидан ташқари рўйхатда Лия Ахеджакова, Валентин Гафт, Олег Басилашвили ва Эльдар Рязанов каби россиялик актёр ва режиссёрларнинг ҳам номлари бор.

Шунингдек, Юрий Шевчук, Борис Акунин, Виктор Шендерович ва Земфира ҳам мазкур рўйхатга киритилди. Хорижлик актёр ва хонандалар орасида эса Педро Альмадовар, Вим Вендерс, Тим Рот, Арнольд Шварцнеггер ва Джаред Лето номларини "оқ рўйхат"да кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG