Бир маданият муҳитида туғилиб, ўсиб, суяги қотган одам бирдан мутлақо маданият муҳитига тушиб қолса ўзини қандай ҳис қилади? У қабул қилган ва кўниккан қадриятлар тизимида нима ўзгаради? Бу саволларни 8 йилдан бери Швецияда яшаётган сиёсий муҳожир, Ўзбекистондаги бир қатор нашрларда муҳаррирлик қилган Муқимжон Маҳмудовга бердик.
Прагадаги студиямиз меҳмони билан суҳбат куннинг янгиликларидан бири атрофидаги гаплардан бошланди.