Линклар

Кобулда сўнгги икки кун ичида полиция ва ҳарбий идораларга қилинган ҳужумлар оқибатида камида эллик одам ҳалок бўлди.

Маҳаллий расмийлар юзлаб одам яраланганини айтишмоқда.

Жума оқшомида Кобулдаги мудофаа вазирлиги биноси ёнида ичига бомба ўрнатилган автомобиль портлаган.

Ҳужумга жавобгарликни Толибон ҳаракати зиммасига олди. Сал вақт ўтиб, Кобулдаги полиция академияси ёнида ҳудкуш ўзини ўзи портлатди.

Ҳозирча ушбу худкуш ҳужумга ҳеч бир гуруҳ масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги кунларда Афғонистонда жанггариларнинг ҳужуми тез-тез содир бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG