Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Ҳолливуд юлдузи иштирокидаги "Барон" фильмини суратга олиш ишлари якунланди


Зарчопон кийган Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд.
Зарчопон кийган Ҳолливуд юлдузи Гассан Массуд.

Ўзбекистонда Ҳоллиувуд юлдузи иштирокидаги фильмни суратга олиш жараёни ниҳоясига етди.

Таниқли кинорежиссёр Рустам Сагдиев суратга олган "Барон" номли фильм марказида нашавандлик таназзулидан иборат инсоний драма ётади.

Унда Ҳолливудда юлдузи Гассан Массуд суратга тушган.

Гассан Массуд "Барон" фильмида афгон наркобарони ролини ижро этган.

Рустам Сагдиевнинг айтишича, "Барон" киносидаги ролга Ҳолливуд актёрининг характери ва ташқи кўриниши жуда мос тушган.

Филмга Ҳолливуд юлдузи билан бирга рус ва ўзбек киноси юлдузлари Фарҳод Маҳмудов, Андрей Смоляков, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева ва Жавоҳир Зокиров ҳисса қўшганлар.

Киномунаққидларга кўра, "Барон" фильми ўзбек киноси можаро фильмлари жанрида кескин бурилиш ясаши мумкин.

Фильм куз мавсумида намойишга қўйилади.

Сирожиддин Ислом видеолавҳаси

Рустам Сагдиевнинг Ҳолливуд юлдузи иштирокидаги "Барон"и
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00

XS
SM
MD
LG