Линклар

logo-print

8 августдан Ўзбекистон автосалонлари Lacetti ва Cobalt автомобиллари учун ўзбек сўмида шартномалар қабул қила бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, эндиликда Cobalt автомобилининг 1-позицияси харидорларга 43 миллион 250 минг сўмдан, 2-позицияси 47 миллион 300 минг сўмдан, Lacetti автомобилининг 1-позицияси 47 миллион 350 минг сўмдан, 2-позицияси эса 54 миллион 850 минг сўмдан таклиф қилинмоқда.

Бунгача GM Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқилган автомобиллар Ўзбекистонда хорижий валютага сотиб келинган.

Айтилишича, шу кунда мазкур машиналарни сотиб олиш учун Ўзбекистондаги 77 та автосалонда шартнома тузиш мумкин.

XS
SM
MD
LG