Линклар

logo-print

Афғонистон шимолидаги худкуш ҳужумда 22 киши ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Қундуз вилоятида жангарилар бомбали ҳужумларни тез-тез амалга ошириб турадилар.

Афғонистоннинг Қундуз вилоятида жангарилар бомбали ҳужумларни тез-тез амалга ошириб турадилар.

Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида Толибон жангариси томонидан амалга оширилган худкуш ҳужум чоғида камида 22 киши ҳалок бўлган.

Қундуз вилоят полицияси вакили Сарвар Ҳусайнийга кўра, бомбали автомобил воситасида амалга оширилган мазкур ҳужум 8 август оқшомида вилоятнинг Хонобод туманида полициячилар йиғин ўтказаётган жойда содир этилган.

Бу ҳужум Кобулда кейинги икки кун ичида 50 киши ҳаётига зомин бўлган бомбали хуружлардан сўнг содир этилди. Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган бу ҳужумларда 15 нафар тинч фуқаро, 27 нафар полициячи, 8 нафар пудратчи ва НАТОнинг бир аскари ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG