Линклар

Лавров АҚШни Сурия ҳукуматини ИДга қарши иттифоқчилар сафига қўшишга чақирди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Қўшма Штатлар Сурия ҳукуматини “Исломий Давлат” (ИД) гуруҳига қарши бўлган иттифоқчилар қўшишга “тайёр эмас”.

Россия телевидениеси орқали 9 августда чиқиш қилган Сергей Лавров яқинда Қатарда АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан бўлган учрашуви чоғида ИДга қарши иттифоқ бўлиб курашиш ҳақидаги Президент Владимир Путин таклифини муҳокама қилганини билдирди.

Аммо, Россия Ташқи ишлар вазирига кўра, Қўшма Штатлар Ассад режими билан ҳамкорликка тайёр эмас.

Лавров шунингдек Суриядаги мухолифат гуруҳларига ҳаводан дастак бериш ҳақидаги АҚШ қароридан ташвишда эканини айтди.

XS
SM
MD
LG