Линклар

Урганчдаги мудҳиш ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди


Урганчдаги “Ёшлар кўли” дам олиш масканида рўй берган мудҳиш ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов буйруғига биноан тузилган комиссия ҳақида мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Эслатамиз, 8 август куни Урганч марказидаги “Ёшлар кўли” дам олиш масканида ўтган концерт пайтида кўприк панжарасининг синиб кетиши натижасида ўнлаб одам сувга чўкиб ўлган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодисада "қурбонлар бор"лигини тасдиқлади, аммо аниқ рақамлар келтирмади.

Вазирликнинг ўз исмини ошкор этишни истамаган манба Озодлик билан суҳбатда камида 15 нафар одам ҳалок бўлгани ва яна камида 17 нафар одам касалхонага ётқизилганини айтди.

Ҳукумат комиссияси аъзолари воқеа жойига етиб боргани ва туман мутасаддилари билан бирга сабабларни ўрганаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG