Линклар

logo-print

Покистонда болаларни зўрлаган ва зўрлаш видеоларини тарқатганлар ушланди


Покистон шарқида болаларни зўрлаганликда ва зўрлаш видеоларини тарқатганликда гумонланган етти киши ҳибсга олинди.

Касур тумани полиция раҳбари Шаҳзод Султоннинг 9 август куни билдиришича, айни дамда терговчилар далил сифатида мусодара қилинган 20га яқин видеони ўрганмоқда.

Хабарларга кўра, жами 300га яқин вояга етмаганлар зўравонлик қурбони бўлган бўлиши мумкин. Улар орасида 6 ёшли қизалоқ ҳам борлиги айтилмоқда.

Полиция яна 10 киши гумонланувчи сифатида ҳибсга олинишини маълум қилди.

Зўравонлик айбловлари жабр кўрганлар яқинларининг очиқ тергов талаби билан намойишлар уюштириб, полиция билан тўқнашиши ортидан кенг оммага овоза бўлди.

Болаларнинг зўрланиши 180 миллион аҳолиси бор Покистонда кам учрайдиган ҳодиса эмас. Бироқ кузатувчилар бу жиноятнинг уюшган гуруҳ тарафидан сурункали амалга оширилиши илк бор кузатилаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG