Линклар

logo-print

АҚШнинг Миссури штати Фергюсон шаҳридаги намойишларда полиция ходими бир кишини отиб, жароҳатлади. Оғир жароҳат олган намойишчи шифохонада қолмоқда.

Намойишчилар ўтган йили полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган ўсмир Майкл Брайнни хотирладилар.

9 август куни бўлган тинч норозилик намойиши оқшом ниҳоясига етаёзган кезда тартибсизликлар юз берди.

Сент-Луис округи полицияси раҳбари Жон Белмар ҳозир шифохонада қолаётган намойишчининг биринчи бўлиб полицияга ўқ узгани ва полиция ходимининг жавоб ўқидан олинган жароҳатдан сўнг "оғир, аммо барқарор" аҳволда қолаётганини билдирди.

Полиция жароҳатланган намойишчининг шахсига оид маълумотларни ошкор қилмади.

Ўтган йили қуролсиз ўсмирнинг полиция ходими томонидан отиб ўлдирилгани мамлакатда катта норозиликлар қўзғалишига сабаб бўлган ва қора танли жамоалар полицияни ирқчиликда айблаб, тинч норозилик намойишларига чиққан эди.

XS
SM
MD
LG