Линклар

Кобул аэропорти яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида бомба жойлаштирилган бир автомобил портлатилди.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Воҳидуллоҳ Муаййар тарқатган маълумотга кўра, 10 август кунги портлашда 7 фуқаро ўлган, ўлганлар орасида бир бола ҳам бор.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги эса қурбонлар орасида "фуқаролар ҳам, куч ишлатар тузилма вакиллари ҳам бор"лигини билдирди.

Ҳозирча бу ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.

Бу портлаш Кобулда бир неча ҳудкуш ҳужумлари уюштирилган ва ўнлаб одам ўлдирилган, юзлаб одам эса жароҳатланганидан икки кун ўтиб, содир бўлди.

7 август куни Кобулда уюштирилган ҳужумлар 2014 йил охирида Афғонистондан халқаро коалиция қўшинларининг катта қисми олиб чиқилганидан кейин содир бўлган энг қонли ҳужум сифатида қайд этилди.

XS
SM
MD
LG