Линклар

logo-print

"Ангрен-Поп" туннели қурилиши мураккаблиги бўйича дунёда 8-ўринга қўйилди


uzbekistan - photo of Angren-Pap railway construction

uzbekistan - photo of Angren-Pap railway construction

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик ширкати 2013 йилдан бери қурилаётган "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўли ўтадиган туннелни мураккаблиги бўйича дунёдаги 8-объект, деб эълон қилди.

Расмий сайтда берилган хабарга кўра, Қамчиқ довонидан ўтаётган янги темир йўлидаги туннель узунлиги 19 километрга тенг бўлади.

Ширкат бу туннель қурилишини тоғли ҳудуддаги қурилишлар орасида дунёда 8-ўрин, туннелдан ўтувчи темир йўлининг узунлиги бўйича эса 13-ўринга қўйди.

Ўзбекистон президентнинг 2013 йил, 18-июндаги қарори асосида қурилаётган "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлининг қачон битиши аниқ айтилмаётир. Аммо, унинг тез орада фойдаланишга топширилиши ва Марказий Осиёни темир йўллар орқали Хитойга улаши кутилмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, қурилишда 4 минг 250 мутахассис ишламоқда. Ҳозирга қадар 43 миллион куб метр ҳажмидаги қурилиш ишлари битказилган. Темир йўли бўйлаб, 13 та кўприк, 3 та йирик темир йўл вокзали ҳам қуриб битирилгани айтилди. Бундан ташқари, 19 километрлик туннелнинг икки тарафидан ётқизилган темир йўлининг Ангрен ва Попга туташган қисмини электрлаштириш ишлари ҳам якунлангани айтилди.

XS
SM
MD
LG