Линклар

Кобул аэропорти яқинидаги портлаш масъулиятини Толиблар зиммасига олди


Толиблар вакили Забиуллоҳ Мужоҳид 10 август куни Кобул аэропорти яқинида уюштирилган портлаш учун масъулиятни гуруҳ ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Унга кўра, аслида жангарилар хориж фуқароларини олиб бораётган иккита автомобилни портлатишни режалаган.

Расмийларга кўра, камида 5 киши ўлган, 16 киши жароҳатланган. Айни пайтда, қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Воҳидуллоҳ Муаййар тарқатган маълумотга кўра, 10 август кунги портлашда ўлганлар орасида бир бола ҳам бор.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги эса қурбонлар орасида "фуқаролар ҳам, куч ишлатар тузилма вакиллари ҳам бор"лигини билдирди.

Бу портлаш Кобулда бир неча ҳудкуш ҳужумлари уюштирилган ва ўнлаб одам ўлдирилган, юзлаб одам эса жароҳатланганидан икки кун ўтиб, содир бўлди.

7 август куни Кобулда уюштирилган ҳужумлар 2014 йил охирида Афғонистондан халқаро коалиция қўшинларининг катта қисми олиб чиқилганидан кейин содир бўлган энг қонли ҳужум сифатида қайд этилди.

XS
SM
MD
LG