Линклар

logo-print

Туркиянинг жануби-шарқий қисмида йўл четига ўрнатилган бомба портлади, 4 полициячи ўлди.

Туркия матбуоти берган хабарларга кўра, 10 август кунги портлашлар Силопи шаҳрида содир бўлган. Бу шаҳарда сўнгги бир неча кундан буён полиция ходимлари курд жанггариларига қарши амалиёт олиб бораётган эди.

Ҳодисада яна бир полициячи оғир жароҳат олгани хабар қилинди.

Силопида содир бўлган яна бир ҳодисада туркиялик аскар отиб ўлдирилди, бир нечаси жароҳатланди. Хабарларга кўра, курд жангарилари ҳарбий вертолётни ўққа тутган.

Истанбулда эса полиция биносига ҳужум қилинди, натижада бир полициячи ва икки ҳужумчи ўлдирилди. Худди шу идора яқинида куннинг биринчи қисмида бомба ўрнатилган автомобиль портлаб, 10 киши, жумладан, полициянинг 7 ходими жароҳатланди.

Шунингдек, Истанбулдаги АҚШ консуллиги биноси олдида икки аёл элчихонани ўққа тутди.

Туркияда тақиқланган коммунист гуруҳ - Халқ озодлиги инқилобий партияси элчихонага қилинган ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди. Бу гуруҳ ўз сайтида бир аъзоси - Хатича Ашик ҳужумни амалга оширганини даъво қилди.

Бу аёл полиция билан тўқнашувда жароҳатланди ва айни пайтда шифохонада қолмоқда.

Полиция иккинчи аёлнинг қочишга муваффақ бўлганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG