Линклар

Ўзбекистонда бу йил 1-синфга 600 мингдан зиёд ўқувчи қабул қилинади


2015-2016 ўқув йилида Ўзбекистон мактаблари 613 минг нафар биринчи синф ўқувчисини қабул қилади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вазирлик маълумотига кўра, янги ўқув йили учун 454 номда дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилган бўлиб, уларнинг умумий сони 25 миллион 700 минг нусхани ташкил этади.

Жорий йилда 29 та янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгани, 384 та мактабда қурилиш-таъмир ишлари ўтказилгани айтилмоқда.

Шунингдек, мактабларнинг 8-9-синф ўқувчилари учун 2 минг 800 комплект компьютер техникаси харид қилинган. Улардан 277 таси бюджет маблағи ҳисобидан, 1220 комплекти халқаро ташкилотлар ажратган грантлар ҳисобидан, 1300 таси эса Хитой ҳукумати гранти ҳисобидан сотиб олинган.

XS
SM
MD
LG