Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Skype, Viber, Telegram муаммоси 1 сентябргача давом этиши айтилди


Ўзбекистондаги Интернет провайдерлари Skype, Viber, Telegram каби мессенжерлар алоқасида муаммо кузатилаётганини тасдиқлаб, буни "Ўзбектелеком"нинг ҳамкорлар тармоғида профилактика ўтказаётгани билан изоҳлади.

Gazeta.uz сайти берган хабарга кўра, профилактика ишлари 31 августга қадар давом этади.

Хусусан, Skype тармоғи хизматидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар июль ойи охирларидан буён мамлакат ичкарисида бу мессенжердан фойдаланиш қийинлашиб қолганидан шикоят қилмоқда.

"Ўзбектелеком" Ўзбекистондаги барча провайдерларни Интернет алоқаси билан таъминлаб келувчи ягона миллий телекоммуникация операторидир.

Номи тилга олинган мессенжерлар Ўзбекистонда кейинги йилларда ахборот алмашинувнинг асосий манбаи сифатида жуда оммавийлашиб кетди. Мустақил Интернет нашрларини блок қилган Ўзбекистон ҳукуматининг профилактика баҳонасида, охир-оқибат, мобиль мессенжерларни ҳам чеклашидан хавотир билдирилмоқда.

XS
SM
MD
LG