Линклар

Туркия армияси 10-11 август кунлари мамлакат жануби-шарқида Курд жангариларига қарши ҳаво ҳужумларини кучайтирди.

Ҳаккарий шаҳрида мамлакатда тақиқланган Курдистон халқ партияси жангарилари макон тутган нуқталарга ҳаводан 17 маротаба ҳужум уюштирилди.

Туркия армияси тарқатган баёнотда ҳаво ҳужумларида, асосан, Бузул тоғлари атрофи ҳамда Ироқ ва Эронга туташган Иккиёқа минтақаси нишонга олингани айтилди.

Бундан ташқари, Туркия бўйлаб курд жангариларига алоқадор кўрилган юзлаб шахс ҳибсга олинди.

Курдистон халқ партияси етакчиси Жемил Байик Туркия раҳбариятини курдларга ҳужум қилиш воситасида "Исломий давлат" жангариларини ҳимоя қилишда айблади.

XS
SM
MD
LG