Линклар

Нидерландиялик прокурорлар Украинада Малайзия ҳаво йўлларига қарашли MH17 учоғи қулаган ҳудуддан топилган қолдиқлар орасида Россияда ишлаб чиқарилган BUK русумли ракетаникига ўхшаш парчалар борлиги ҳақида баёнот берди.

2014 йилда ҳалокатга учраган самолёт бортидаги 298 йўловчининг ҳаммаси қурбон бўлган эди.

Ҳалокат юзасидан халқаро терговда иширок этаётган Нидерландия "Халқ прокурорлари" идораси тарқатган баёнотда ракета парчаларининг "жиноят юзасидан тергов манфаати учун муҳим" экани ва оқибатда, "жиноятга ким алоқадор эканига аниқлик киритиши мумкинлиги" таъкиланди.

Нидерландия прокурорлари тарқатган баёнот шу кунга қадар Украина ҳудудидан учиб ўтаётган MH17 самолёти Россия томонидан етказиб берилган ракеталар билан қуролланган сепаратчилар эгаллаган ҳудуддан уриб туширилган, деган даъволарни қувватламоқда.

Кремль бу жиноятда Украина ҳукумат кучларини айблаб келади.

Ҳозир ҳодисани тергов қилаётган халқаро комиссия хулосаларининг шу йил октябрь ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG