Линклар

logo-print

Россияда "Кавказ амирлиги" етакчиси Абу Усмон Гимринский ўлдирилди


Кавказ амирилиги жангарилари

Кавказ амирилиги жангарилари

Ўзини "Кавказ амирлиги", деб эълон қилган террорчилар гуруҳи етакчиси Магомед Сулеймановнинг Россия махсус кучлари амалиётида ўлдирилгани хабар қилинди.

11 август кунги амалиёт Доғистоннинг Унцукуль туманида ўтказилди.

Kavkazcenter.com сайти ҳам Абу Усмон Гимринский исми билан танилган Сулеймановнинг 11 август куни "шаҳид бўлгани"ни тасдиқлади. Гимринский шу йилнинг апрель ойида Кавказ амири, деб эълон қилинган эди. Гуруҳнинг ундан аввалги етакчиси Алиасхаб Кебеков ҳам Россия махсус кучлари амалиёти чоғида ўлдирилган.

Шимолий Кавказ Россиянинг энг беқарор ҳудудларидан бирига айланган ва бу ҳудуддаги Қабардин-Болқор, Доғистон ҳамда Ингушистонни Кавказ амирлиги ўз ҳудуди, деб даъво қилади. Бу тоғли минтақани Россияда исломий жангари сифатида қидирувга берилган террорчи гуруҳлар макон тутгани айтилади.

XS
SM
MD
LG