Линклар

BahsOnline: Ўзбекларга Пушкин керакми?

  • Садриддин Ашур

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали кўчирилди

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали кўчирилди

BahsOnlineнинг бу галги сонида Тошкент шаҳридаги Пушкин хиёбонидан буюк рус шоири ҳайкалининг бошқа жойга кўчирилиши мунозара қилинди.

Тошкентда буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин хотирасига бундан 31 йил олдин, шоир туғилган куннинг 135 йиллиги муносабати билан ўрнатилган ҳайкал, 11 август куни кечаси турган жойидан ғойиб бўлди.

Расмийлар бу ҳайкал кўчирилишини бир неча кун олдин эълон қилишар экан, энди Пушкин Тўқимачилар саройи олдида қўним топишини айтган эдилар.

Пушкин ҳайкали кўчирилиши ҳақидаги хабар тарқалганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда баҳс қизиди.

Кимдир шаҳарни қайта қуриш баҳонасида Пушкиннинг ҳайкали кўчирилиши ортидан унинг номидаги хиёбон ва метро бекати ҳам ўзгартирилишини, ҳукумат бу йўл билан Кремлнинг ўзбекларга таъсирини камайтирмоқчи эканлиги ҳақида гапирган бўлса, кимдир бу ҳаракатни ҳукуматнинг дунё эътироф этган шоирга ҳурматсизлиги сифатида баҳоламоқда.

Пушкин ва шу каби рус адиблари ҳайкаллари ва улар номидаги хиёбонлар ўзбекларга керак эмас дегувчилар фикрича, бу адиблар дунёда қанчалик эътироф қилинишидан қатъий назар, улар босқинчи Рус империясининг рамзлари ҳисобланади ва уларни эътироф этиш Рус империясини эътироф этиш билан баробардир.

Аммо бу фикрга қарши чиқувчилар фикрича, ҳар бир миллат дунё жамоатчилиги эътироф этган, эзгу ишлар учун хизмат қилган улуғ одамларнинг ҳайкалларини қўйишга уларнинг хотираларини абадийлаштиришга ҳақлидир.

Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? Пушкинлар ўзбеклар учун керакми ёки улар рус империясининг босқинчилик рамзими?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG