Линклар

logo-print

Туркияда КИПга қарши амалиётларни тўхтатиш талаби билан намойишлар давом этмоқда


Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти.

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти.

Туркияда курд миллатига мансуб аҳоли вакилларининг турк ҳаво кучлари томонидан Курд ишчи партияси объектларининг бўмбабўрон қилишга қарши намойишлари давом этмоқда.

Истанбул, Анқара ва Измирда ўн минглаб курд Сурия ва Ироқнинг анча қисмини эгаллаб олган “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш олиб бораётган Курд ишчи партиясига қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишни талаб қилди.

Туркия жанубий-шарқида жойлашган Диёрбакир вилоятида полициячилар курд миллатига мансуб намойишчиларга қарши резина таёқ ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Намойишчилар ичидан 20 чоғли киши ҳибсга олинди.

Туркия расмийлари мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган ҳамда ҳарбий ва фуқаровий объектларга ҳужум қилаётган курд айирмачиларига қарши амалиётлар давом этишини билдирмоқда.

Бу орада Туркия-Сурия чегарасини асосан аёллар, қариялар ва болалардан иборат 2 мингдан зиёд суриялик кесиб ўтгани хабар қилинди. Улар Суриянинг Ҳалаб шаҳри атрофида ёппа ҳужум уюштирган “Исломий давлат” зўравонлигидан қочиб келгани айтилмоқда.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, бу ҳужумларда ўнлаб одам ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам тан жароҳати олган. Шифокорлар яраланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқдалар.

XS
SM
MD
LG