Линклар

Керри Эрон ядровий битимидан воз кечиш оқибатларидан огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Вашингтон Эрон билан ядровий битимдан воз кечган ва иттифоқдошларидан ҳам шу йўлдан боришни талаб қилган тақдирда, доллар дунё заҳира валютаси бўлмай қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Агар биз битимни рад қилсак, сўнгра АҚШ иттифоқчиларига: “Барибир бизнинг қонун-қоидаларимиз ва санкцияларимизга бўйсунасизлар” десак, бу Америка доллари тез орада жаҳон заҳира валютаси бўлмай қолиши учун рецепт бўлади, - деди Жон Керри 11 август куни Reuters агентлиги томонидан Нью-Йоркда уюштирилган журналистлар билан учрашув чоғида.

Эрон ва дунёдаги қудратли олти давлат вакиллари ўтган ой Теҳрон ядровий дастури бўйича келишувга эришгандилар. Келишувга мувофиқ, Эрон ўз ядровий фаолиятини сезиларли даражада чеклаши эвазига бу мамлакатга нисбатан жорий этилмиш санкцияларнинг айримлари бекор қилинадиган бўлган.

Бироқ бу келишув АҚШ Конгрессидаги республикачилар ва Исроил расмийларининг кескин танқидига учради. Уларга кўра, мазкур келишув Эроннинг атом қуролига эга бўлиш имкониятини бор-йўғи бироз ортга суради ва пировардида Яқин Шарқда ядровий қуролланиш пойгаси авж олишига сабаб бўлади.

Бунга жавобан Керри келишувда “Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлолмайди” дея аниқ-тиниқ ёзиб қўйилганини, Теҳрон бу мақсадга ҳеч қачон эришолмаслигини билдириб, бу мулоҳазаларни рад этди.

XS
SM
MD
LG