Линклар

Қирғизистоннинг ЕОИИга тўлақонли аъзоси бўлишига бағишланган тантанали маросим арафасида – 10 август куни Россия Федерал миграция хизмати Ярославль область бошқармаси суд приставлари билан ҳамкорликда 30 чет элликни Россиядан чиқариб юборди.

Чиқариб юборилганлар орасида Қирғизистонлик ҳам бор.27 киши Ўзбекистон фуқароси, икки нафари ЕОИИга аъзо Арманистон фуқаросидир.

12 августда қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Ақжўл” чегара-ўтказиш масканида Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига киришига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда маскандаги божхона тўсиқлари рамзий равишда олиб ташланди. Бундан буён Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидан ўтаётганлар божхона назоратидан ўтмайдилар.

ЕОИИга Арманистон, Белорус, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

XS
SM
MD
LG