Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:13

Тошкент Пушкинни кўчиришдан олдин Москванинг олдидан ўтди


Россия ташқи ишлар вазирлигининг рус шоири Александр Пушкинга Тошкентда ўрнатилган ёдгорликнинг кўчирилиши муносабати билан берган баёнотидан Ўзбекистон расмийлари бу ишни амалга ошириш олдидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига билдирув жўнатгани маълум бўлди.

Россия дипломатияси бошқаруви ўз баёнотида Пушкиннинг ҳайкалини қулайроқ жойга кўчириш юзасидан Тошкент амалга ошираётган ишларни юқори баҳолаган.

11 августга ўтар тунда Тошкент метросининг Пушкин станцияси яқинда 1974 йили ўрнатилган Александр Пушкин ҳайкали демонтаж қилинди.

Ҳайкал Шота Руставели кўчаси Бобур кўчаси билан кесишган жойга кўчирилажаги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG