Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:54

Россияликлар "Курск"да чўкиб кетган 118 денгизчини хотирламоқда


Бугун Россияда бундан 15 йил муқаддам ҳалокатга учраган “Курск” атом сувости кемасида ўлган 118 денгизчи хотирланмоқда.

Хотира маросимлари қурбон бўлганлар хизмат қилган Шимолий ва Қора денгиз флотларида ўтказилиши хабар қилинди.

“Курск” атом сувости кемаси 2000 йилнинг 12 августида Баренц денгизида ўтказилган ҳарбий машқлар давомида чўкиб кетган.

Фожеа сабабларининг расмий версиясига кўра, кемадаги торпеда портлаб кетган.

Фожеа қурбонларининг адвокати Борис Кузнецовнинг фикрича, ҳукумат комиссияси фожеа сабабларини ўрганар экан, сабаб-оқибат занжиридаги кўплаб фактларга эътибор бермаган.

XS
SM
MD
LG