Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:26

Афғонистон маъмурлари "Ислом Давлати"нинг янги видеосини текширади


Афғонистон миллий хавфсизлик идораси "Исломий Давлат" тарқатган янги видеоёзувни текширажаги тўғрисида баёнот берди. Фейсбукка жойлаштрилган видеода камида 10 киши, жумладан икки кекса "Толибон" фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиниб, тепаликларда кўмилган миналар портлаши оқибатида нобуд этиладилар.

"Исломи Давлат" радикал гуруҳи мазкур видеони Афғонистон шарқида ёзиб олганини даъво қилмоқда.

Расмий Кобул ўз баёнотларида "Исломий Давлат"нинг Афғонистон бўйлаб ҳали катта кучга айланмаганини айтиб келади. Аммо мамлакат парламенти аъзолари бу гураҳ жангариларини Афғонистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида жангларда иштирок этиб келаётганликларини таъкидлайдилар.

Олим Кўҳкан лавҳаси:
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:20 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG