Линклар

logo-print

Анқара Суриянинг Баб-ал Ҳава шаҳри билан чегарадош Туркиянинг Хатай вилоятидаги Жилвагўзу ўтиш пунктини вақтинча ёпди.

Турк ҳукумати бу ҳаракатини қочқинлар лагери тўлгани ва бошқа одам қабул қила олмаслиги билан изоҳлади.

Натижада чегаранинг Сурия тарафида минглаган одам Турияга ўта олмай қолгани хабар қилинмоқда.

Уларнинг аксари “Исломий давлат” гуруҳи Алеппо шаҳрига қайта ҳужум қилиши ортидан ўз уйларини тарк этганлардир.

Анқара қочқинлар “Озод Сурия армияси” исёнчи гуруҳи назоратидаги хавфсиз жойларда паноҳ топишига умид билдирмоқда.

Ушбу исёнчи гуруҳ асосан президент Башар Ассад армиясини тарк этиб, айни дамда “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш олиб бораётган зобитлардан иборат.

XS
SM
MD
LG